Get Mystery Box with random crypto!

Нукус воқеалари етакчиси 16 йилга қамалди 2023 йил 31 январь | Farg'onaliklar 24 | Расмий канал

Нукус воқеалари етакчиси 16 йилга қамалди

2023 йил 31 январь куни
Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланган Давлетмурат Тажимуратовга оид жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинди.

Унга кўра, Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг июль ойида Нукусда блогер Даулетмурат Тажимуратов ўзини Қорақалпоғистоннинг янги раҳбари этиб тайинланишини талаб қилиб, норозичилик уюштирган.

Бош прокуратура маълумотига кўра, содир этилган тариибсизликлар натижасида 18 киши ҳалок бўлган. 243 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Обуна бўлинг @Fargonaliklar24