Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқда тарқалган ҳолат юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ | F24

Ижтимоий тармоқда тарқалган ҳолат юзасидан

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Интернет тармоғининг “Телеграмм” мессенжерида Қўқон шаҳар Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимида бир фуқаронинг (аёл) соғлиғи ёмонлашгани ва яна бир фуқаронинг ўзига тан жароҳоти етказаётган ҳолати акс этган видео тасвир тарқалди.


Ушбу ҳолат ўрганилганда, 2022 йил 1 сентябрь куни Қўқон шаҳар У.Носир кўчасида ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилган “Матиз” русумли транспорт воситаси ҳайдовчисининг психотроп модда таъсирида эканликда гумонланиб, тиббий текширувга таклиф этилган вақтда ҳайдовчи тиббий текширувдан бош тортганлиги, ушбу ҳолат юзасидан ЙПХ инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 136-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилганлиги маълум бўлди.
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни ушбу “Матиз” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва унинг онаси Қўқон шаҳар Ички ишлар бўлим Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимига келиб, ушбу маъмурий баённомага эътироз билдириб, тарнспорт воситасини жарима майдонидан чиқариб беришни сўрашган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан юқоридаги ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар суд органига кўриб чиқиш учун юборилиши ҳамда қонуний қарор қабул қилиниши тушунтирилганда ҳайдовчининг бундан жаҳли чиқиб, ўзига тан жароҳати етказган ва онасининг соғлиги ёмонлашган.
Ушбу фуқароларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Фарғона вилоятидаги энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг
https://t.me/+t_zMEb3eKaUzNmJi
https://t.me/+t_zMEb3eKaUzNmJi