2022-07-05 12:25:18
Росгидрометнинг июль ойида кутилаётган ҳаво ҳарорати прогнозларига кўра, Ўзбекистонда мазкур ойда ўртача ойлик ҳарорат иқлимий меъёр ва ундан бир даража юқори бўлади.
Ўзгидрометнинг узоқ муддатли прогнозларига кўра, июль ойида ҳарорат даражаси меъёр атрофида бўлиши маълум қилинган. Бизнинг қоқ меридионал юқоримизда Россия жанубий минтақаларида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши бу ўша минтақаларда совуқ антициклонларнинг фаол ва узоқроқ муддат туришини англатади.
Бу Ўзбекистонга фойдали. Аномал давомли иссиқ кунлар бўлишининг олди олинади. Қирғизгидромет вакили балки шунга асосланиб, Қирғизистонда июль ойида аномал иссиқ бўлмаслигини прогноз қилиб юборгандир.
Россия жануби ва Қозоғистон шимолида мана учунчи ойдирки, буғдой ривожланиши учун комфорт об-ҳаво кузатилмоқда. Бу йирик буғдой ареал яъни "буғдой белбоғ" минтақасида жазирамалардан ҳоли комфорт об-ҳавонинг кузатилиши буғдойнинг деярли барча фазалари (остки поялаш, гуллаш, бошоқлаш, мум пишиш, пишиш) ривожланиши учун айни фойдали мавсумдир.
Бир сўз билан айтганда, ушбу ой шимол Россия текисликларидаги совуқлик даражаси
бизнинг минтақада ҳам давомли иссиқ аномал жазирама кунлар бўлиши олдини олиши мумкин. Биз учун ҳозирда меъёрий ёз ҳавоси ҳам салқин ўтишини англатади. Чунки, меъёр кўрсатгичлари ўтган аср охиридаги кўрсатгичларга нисбатан олинган. Ўтган аср охирида иқлим қандай бўлганини кўпчилигимиз статистик маълумотларсиз ҳам яхши биламиз.
#Бугдой
@uzb_meteo
77 views09:25