Get Mystery Box with random crypto!

Бир инсон борки фидодур жоним Шу инсон сабабчи баҳтдир ҳар они | Farg'onada ish bor

Бир инсон борки фидодур жоним
Шу инсон сабабчи баҳтдир ҳар оним
Дунёда ишончим суянчим борим
Мен ДАДАМСИЗ синиб қоламан

Бир кун кўрмасан соғинч эзади
Бетоб бўлиб қолсам дарров сезади
Биз учун ҳаттоки жонин беради
Мен ДАДАМСИЗ синиб қоламан

ДАДАМ бор қаддим тик мағрурдир бошим
Боламан ҳамиша қизиқмас ёшим
Ҳам отам ҳам дўстим ҳамда сирдошим
Мен ДАДАМСИЗ синиб қоламан

Ўзида не бўлса борини берган
Ҳар қандай синовда бизларни деган
Бизга ҳар луқмани ҳалолдан берган
Мен ДАДАМСИЗ синиб қоламан

Бўламан Дадамдек меҳрибон инсон
Оилам болам дейман ҳар лахза ҳар он
Биз учун доимо бўлсинлар омон
Мен ДАДАМСИЗ синиб қоламан.