Get Mystery Box with random crypto!

Она ва бола саломатлиги – оила бахти -Мамлакат Президе | Farg'ona viloyati Oila va xotin-qizlar boshqarmasi Matbuot xizmati

Она ва бола саломатлиги – оила бахти

-Мамлакат Президентининг репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича белгилаб берган вазифаларини амалиётга тадбиқ этиш орқали она ва бола саломатлигига эриша оламиз, - дейди Данғара тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадина Азизова.
Тумандаги мавжуд қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда туғруқ комплексларида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, оналар ва болалар ўлимини кескин камайтириш, ҳомиладор ҳамда ёш оналарни витамин ва минераллар билан бепул таъминлаш, мақсадли скрининг тадбирлари орқали касалликларнинг самарали профилактикасини олиб бориш, қиш мавсумида иссиқлик таъминоти ҳолатларини яхшилаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати