Get Mystery Box with random crypto!

Инсон омили асосий эътиборимизда бўлади Вилоят хотин-қиз | Farg'ona viloyati Oila va xotin-qizlar boshqarmasi Matbuot xizmati

Инсон омили асосий эътиборимизда бўлади
Вилоят хотин-қизларини жамиятнинг фаол иштирокчисига айлантириш, ўз оиласида фаровон турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашиш, соғлигини тиклаш мақсадида ташкил этилган “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичини шакллантириш борасида тузилган ишчи гуруҳлар ўз ҳудудларида ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.
Вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова Фарғона шаҳрининг “Мустақиллик” ҳамда “Бешбола” маҳалла фуқаролар йиғинида бу борда олиб борилаётган ишлар билан танишди ва фуқаролар билан суҳбатлашди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати