Get Mystery Box with random crypto!

#Live А-373 “М-39 а/й Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқал | FARG’ONA24 | Расмий канали

#Live
А-373 “М-39 а/й Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмининг 171-264 км.лар оралиғида қор ёғмоқда.
Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун машина-механизмлар ёрдамида йўл қопламасини қордан тозалаш ва қум-туз аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилмоқда. Айни пайтда, автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Қор. Йўлларда кўриш даражаси 2000 метрни, ҳаво ҳарорати -6 даражани, шамол тезлиги 2-7 м/секундни, намлик эса 77% ни ташкил этмоқда. "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси “Қамчиқ" довони орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилади.

@Fargona_24  Xalq tanlovi siz ham bizga qo’shiling