2023-04-14 19:32:11
Юртимиздаги автоҳалокатлар ва улардаги фожиали ўлимлар, шундайларнинг инсофида!
#Қорақалпоғистон Элликқалъа туманида, фуқаро Н.К., фуқаро Т.С.га “В” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонларга қатнашмасдан олиб бериш эвазига 500$ олган вақтида ушланган.
#Беруний туманида эса, “И.А.” МЧЖ автомактаби амалиётчи ходими М.Ш., фуқаро С.Т.га, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига олдиндан олинган 300$ ни қайтариш вақтида ушланган.
#Фарғона вилояти Фарғона туманида, “Й.Ҳ.” хусусий корхонаси инструктори Т.Т., фуқаро М.М.га, қишлоқ хўжалиги техникаларини бошқариш гувоҳномаси олиб бериш эвазига 1,6 млн
сўм олган вақтида ушланган.
#Сирдарё вилояти Боёвут туманида, фуқаро У.Х., фуқаро М.М.га ўқув жараёнларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 600$ олган вақтида ушланган.
@FARGONA - энг тезкор ва мухим янгиликлар каналига аъзо бўлинг
19.3K viewsedited 16:32