Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД ходимлари томонидан, Фарғона в | FARGONA MOSHINA BOZORI

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД ходимлари томонидан, Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ҳокимлигида ишловчи шахс ҳокимият балансида бўлган қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун мўлжалланган захира ерларни сотишга уринаётганлиги тўғрисида маълумот олинди.
2023 йилнинг 12 апрель куни ИИВ ТҚД Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши кураршиш Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг Қишлоқ хўжалиги бўлими ер назорати инспектори ҳокимият балансида бўлган қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун мўлжалланган захира ерлардан 3 гектарини очиқ электрон платформаси орқали ютиб бериш эвазига тадбирга жалб этилган махсус харидордан 4 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Тўпланган ҳужжатларга асосан, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168 моддаси 3 қисми а банди ва 25 модда орқали 211 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@FARGONA  - энг тезкор ва мухим  янгиликлар каналига аъзо бўлинг