Get Mystery Box with random crypto!

#ХОТИРА Бугун – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф туғилган кун | FARGONA MOSHINA BOZORI

#ХОТИРА
Бугун – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф туғилган кун

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 1952 йил 15 апрелда Андижон вилоятида таваллуд топганлар.
Бухородаги «Мир Араб» мадрасасида, сўнгра Тошкентдаги имом Бухорий номли Ислом олий маъҳадида таҳсил олганлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари диний идоранинг 1989 йилда бўлиб ўтган Умумий қурултойида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний идораси муфтийси лавозимига тайинландилар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари мустақил Ўзбекистон Республикасининг биринчи муфтийси бўлдилар.

Шайх ҳазратлари Миср Араб Республикаси, Ливия Жамоҳирияси ва Россия федерациялари каби қатор давлатларнинг фахрий унвон ва мукофотлари билан тақдирланганлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 2015 йил 10 март куни Тошкент шаҳрида вафот этганлар.

@FARGONA  - энг тезкор ва мухим  янгиликлар каналига аъзо бўлинг