Get Mystery Box with random crypto!

Фарғонада бир аёлни 200 долларга сотмоқчи бўлган аёллар қўлга | FARGONA MOSHINA BOZORI

Фарғонада бир аёлни 200 долларга сотмоқчи бўлган аёллар қўлга олинди

Фарғона вилоят ИИБ ҳамда Риштон туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Фарғона шаҳар Ойбек кўчасида ижарада яшаб келаётган Г.Ж (аёл) ўзининг жиноий шериклари М.А ҳамда М.Ш.(аёл)лар билан бирга Н.К.(аёл)нинг паспорт ва бошқа буюмларини олиб қўйиб, уни икки эркакка икки кун муддатга олиб кетиб, кўнгилхушлик қилишлари учун 200 долларга сотиб, пулларни олган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

@FARGONA  - энг тезкор ва мухим  янгиликлар каналига аъзо бўлинг