Get Mystery Box with random crypto!

Нукус воқеалари бўйича тергов ва суд ҳақида Айнан давлат Раҳб | FARGONA MOSHINA BOZORI

Нукус воқеалари бўйича тергов ва суд ҳақида

Айнан давлат Раҳбарининг ташаббуси билан қийноқларнинг олдини олиш бўйича Омбудсман ваколатларини янада кенгайтириш, шунингдек, бу борадаги жамоатчилик назоратини кучайтирилиши йўлга қўйилди.

Шунга кўра, Омбудсман томонидан тузилган Мустақил Комиссия «Қорақалпоқ воқеалари»га алоқадор шахсларга нисбатан тергов ва суд жараёнлари синчковлик билан кузатиб борди. Комиссия томонидан жамоатчилик вакиллари билан биргаликда, тергов изолятори ва жазони ўташ муассасаларига «мониторинг ташрифлари» йўлга қўйилгани натижасида, уларнинг ташаббуси билан 107 нафар судланувчига нисбатан «қамоқ» билан боғлиқ жазо тури олиб ташланди.

Тергов ва суд жараёнларида Мустақил Комиссия томонидан халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар вакиллари сўровлари асосида ҳар бир ҳолат ўрганиб чиқилди. Судланувчиларнинг ҳар бир илтимослари инобатга олиниб, қонун устуворлигини таъминлашда инсонийлик тамойили устун қўйилди.


@FARGONA  - энг тезкор ва мухим  янгиликлар каналига аъзо бўлинг