2021-12-13 20:14:03
Давлат ташкилотларига янги йил корпоративларининг тақиқланиши бўйича
Ижтимоий тармоқларда давлат ташкилотларига янги йил корпоративларини ўтказиш тақиқлангани ҳақида хабар тарқалди.
Бу хабар рост. Таъкидлаш жоизки, ушбу қарор кеча ёки бугун эмас, балки 2 ҳафта олдин қабул қилинганди.
Махсус комиссиянинг жорий йил 30 ноябрдаги 90-сон йиғилиш баёнига кўра, вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш ҳамда давлат бюджети маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида янги йил байрамини нишонлаш бўйича турли хил корпоратив байрам ва кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш тақиқланганди.
Ташкилот раҳбарлари ушбу чекловга қатъий риоя этилиши учун шахсан жавобгар этиб белгиланган ва чекловни бузганлар тегишли жавобгарликка тортилиши огоҳлантирилган.
Фуқароларга эса янги йил байрамини имкон қадар уйда оила даврасида кутиб олиш тавсия этилди.
2.9K views7 Dilyorbek Ikromov, 17:14