Get Mystery Box with random crypto!

АЁЛИМНИНГ ЎҚИШИНИ ҚИШКИ 'ПЕРЕВОД' ДОИРАСИДА КЎЧИРСАМ БЎЛАДИМИ? | Farg'ona davlat universiteti

АЁЛИМНИНГ ЎҚИШИНИ ҚИШКИ "ПЕРЕВОД" ДОИРАСИДА КЎЧИРСАМ БЎЛАДИМИ?


Мени турмуш уртогим яни хотиним хозирги кунда чирчик давлат унверситетида 3-боскичда укиди лекин узи асли фаргона вилояти фуркат туманида тугилиб усган мен узим фаргона вилояти фаргона шахрида доимий яшеман биз 28.11.2021да оила курдик закс гувохномсмиз бор шунга аёлимни укишини фаргона давлат унверситетига кишки перевод вохтида кучрсам буладими яна бир савол агар имкони булса укиш кучирилган такдирда аёлим чирчикда давлат гранти асосида укиди шунга укиш кучрилган такдирда давлат гранти асосида кучриладими ёки тулов котракт асосидами олдиндан рахмат.

ЖАВОБ:

Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида НИЗОМнинг 15-бандига асосан Талабалар ўқишини кўчириш узрли сабабларга кўра (республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган (паспорт бўйича доимий рўйхатдан ўтган) ҳудудга кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёхуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда) баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда:

ўқишини кўчириш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар ўқишни кўчириш бўйича хужжатлар қабул қилинади

ўқишини кўчириш бўйича аризани кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 25 январдан 15 февралга қадар амалга оширилади.

ЭТИБОР БЕРИНГ. Низомнинг 22-бандига асосан Кўзи ожизлар тоифасига кирувчи сифатида ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ажратилган квота доирасида давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабалар ўқишини олий таълимнинг мос ва турдош таълим йўналишлари ҳамда мос мутахассисликларига давлат гранти асосида кўчирилишига рухсат этилади.

Бошқа ҳолларда, шунингдек, хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаро қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

1. кўчириш (қайта тиклаш)ни истаган таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада ўқиган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши (мутахассислиги), таълим шакли, мақсадли қабул бўйича ўқишга кирмаганлиги, кўчириш (қайта тиклаш) сабаблари, кўчириш (қайта тиклаш) қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);

2. талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари;

3. паспортнинг нусхаси.

Юқоридаги асосларга кўра аёлингизнинг ўқишини кузги сместр доирасида кўчиришингиз мумкин. Кўчирилган тақдирда тўлов контракт асосида кўчирилади. Ва белгиланган вақитда хужжатларни топширишингиз керак бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг