Get Mystery Box with random crypto!

ДХА: Фарғона вилоятида 2021 йилнинг 1 декабрь ҳолатига аҳолига | Farg'ona Davlat xizmatlari yangiliklari (rasmiy kanal)

ДХА: Фарғона вилоятида 2021 йилнинг 1 декабрь ҳолатига аҳолига 963 минг 446 та давлат хизмати кўрсатилди.

Тизимнинг мақсади халқни рози қилиш. Бюрократия ва коррупцияга чек қўйиш. Аҳолининг давлат хизматига бўлган эҳтиёжини вақтида сифатли хизмат кўрсатиш билан қаноатлантиришдан иборат.

Вилоятнинг ҳудудлардаги 19 туман ва шаҳар давлат хизматлари марказлари орқали фуқароларнинг жами 963 минг 446 та мурожаатига ечим топилди. Шундан 42 минг 259 таси сайёр тартибда амалга оширилган.

Энг кўп хизмат вилоятнинг Фарғона шаҳрида амалга оширилган. 124 минг 154 та давлат хизматига ариза тушган. Қува туманида 94 минг 312 та фуқаро мурожаатига давлат хизмати кўрсатилган. Қўқон шаҳрида 87 минг 784 та, Марғилон шаҳрида аҳоли 72 мингдан зиёд давлат хизмати олди.

Юридик корхона очган 9 559 нафар бизнес вакилларига ҳам Давлат хизматлари марказлари орқали тезкор хизмат кўрсатилган. 14 036 нафар тадбиркор якка тартибда фаолият юритишини расмийлаштирган.