Get Mystery Box with random crypto!

Халқ таълими вазири “Меҳрибонлик уйлари” соғломлаштириш оромго | FAOL KUTUBXONACHI

Халқ таълими вазири “Меҳрибонлик уйлари” соғломлаштириш оромгоҳида тарбияланувчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди

Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган вазирлик тасарруфидаги “Меҳрибонлик уйлари” болалар соғломлаштириш оромгоҳида бўлди.

Вазир Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг дам олишлари учун яратилган шароитлари билан танишди.

Айни вақтда Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли, Бўка туманидаги 15-сонли, Юнусобод туманидаги 21-сонли ҳамда Чилонзор туманидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйларидан жами 111 нафар бола дам олаётган мазкур оромгоҳнинг моддий-техник базаси ва фаолияти ўрганилди.

Болалар билан ёз мавсумини унумли ўтказиш мавзусида суҳбатлашилди.