Шоколаднинг фойдали турлари Шоколадни 4 турга бўлиш мумкин: а | Qiziqarli faktlar❕🤔
Шоколаднинг фойдали турлари
Шоколадни 4 турга бўлиш мумкин: аччиқ, қора, сутли ва оқ. Энг фойдалиси аччиқ (70% дан ортиқ какао) ва қора шоколад (50—70% какао). Уларда кўплаб витаминлар (А, В, D, E, F, PP) ва минераллар (калий, магний, фосфор, кальций, цинк, темир) мавжуд.
Аччиқ ва қора шоколад камқонликка қарши курашади, асаб тизими фаолиятини қўллаб-қувватлайди, ошқозон яраси ривожланишини олдини олади ва юрак-қон томир касалликлари хавфини 20% га камайтиради.
Ушбу маҳсулотни кунига 50 г дан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Сутли ва оқ шоколад таркибидаги шакар миқдори ва турли қўшимчалар туфайли соғлом егуликлар рўйхатида йўқ.