Get Mystery Box with random crypto!

Шунчаки мусулмонман деб ўзи динни билмайдиганларга қиз беришни | Facebookdagi gaplar

Шунчаки мусулмонман деб ўзи динни билмайдиганларга қиз беришни тавсия қилмасдим.
Бир танишимизда шундай бўлди.
Диний илми йўқ оилага тушди.
Тўғри ўқиб ўрганишга кечмас, лекин уларни қотиб қолган миясида Намоз қариганда ўқилади, туғилган кунни шукроналик куни деб қилса бўлаверади, Аллоҳ кечираверади, янги йилга келин, динда мумкинмас деб асабга тегмай, пишириқлар-у салатлар таёрлаши шарт, бўлмаса кейинги йилда ризқимиз қийилиши мумкин, ахир янги йилни қандай кутиб олсанг у шундай ўтади - деган ахмоқона фикрлар ўтириб қолган экан. Келин Аллохга қарши борса икки дунёси куйишини ўйлайди, қайнонага қарши борса оиласи расво бўлишини ўйлайди... Тинчгина ажрашиб қўяқолди. Ҳали фарзанди йўқ эди. Ажралишни истагани йўқ, лекин ўзи ўсган илмга муҳаббат ва имконича амал қилиб яшаган шароитидан фарқли, Намоз қолса ҳам иш қолмасин, илмни шунча ўқиганингиз етади, бибичоршанба бибипайшанбаларга фалон тугон бажаринг, қўшнилар уят қилади бўлмаса. Аллоҳ кечираверади, бандалар олдида обрў ўлмасин дейдиган муҳитга тоқат қилолмади.
Эри ҳам камига дангал - урф одатларни онам доим қилган, мен уларга қарши бормайман, хотин топилади, афсус сени илмли деб уйланибман. Эссиз шунча харажат, шунча қарзга ботганим. Ўзингдан фаришта ясама, одамни кўнглида бўлсин. Сенга ўхшаб эрни норози қиладиган илмли аёл керакмас. Энди урф одатларимизга тўла амал қиладиганига уйланаман, онам рози бўлади шунда - деса... (Астағфируллоҳ) Ахмоқликни чегараси йўқлигини билардим-ку бунчалик деб ўйламабман.
Шунақа харом ишлар - азаларда 7-20-40 лар ва турли тутуруқсиз байрамлар ичидан чиқишни истамаган одамлардан Аллоҳ сақласин, уларни ҳам қалби-ю онгини очсин. Тўғри йўлига солсин. Шунчаки суриштиринг обдон, эринманг. Аллоҳ розилиги учун яшайдиган муслима, қайнона розилиги учун динда йўқ байрамга нарсалар пишириб бериши тўғримас. Онасини рози қилишни истаган ўғил, ўзи бош қотирсин нима қилишга, аёлини гуноҳга шерик қилмай! Афсус шунақа бидъатларга қарши боролмайдиган анқовлар хам учраб туради...
Унақа оилага келин бўлгандан кўра қизларингиз ғунча бўлиб ўтираверсин. Аллоҳ насиб этсин яхшисини барча муслималарга.

(с) #Oqimagan Akademik

https://t.me/facebookdagi_gaplar