Get Mystery Box with random crypto!

- сингилжон, қудаларим эр - хотин умрага бориб келишди, зиёр | Facebookdagi gaplar

- сингилжон, қудаларим эр - хотин умрага бориб келишди, зиёратга бирга бориб келайлик.

Озроқ маззам бўлмаса ҳам опамнинг илтимосини рад қилолмадим.
Дамас мошинасида икки кишига жой қолган экан холос, мошина тоғораю каробкаларга тўла:

- онлайн чақирсак бўлардию, шафёр укаммизни ҳам йўлдан қолдирибсизда, хойнахой дўконларига бозорлик қилиб кетаётган бўлсалар керак а укажон дея дамас хайдовчисига савол бердим.

Хайдовчи мийиғида кулдида опамга ўзингиз жавоб беринг дегандай ишора қилди:

- вой содда синглимей, булар ҳаммаси қудаларимга ва куёвимга атаб олинган, ахир Аллоҳни байтини зиёрат қилиб келишадию мен қуруқ борсам уят бўладия.

- опажон, тўй эмаску, ўзи нималар олдингиз?

- битта саватда "буқа патир", биттасида ширмон нон, биттасида қўқон патир, бир тоғора сомса, бир тоғора норин, бир тоғора шашлик олдим ва яна қудаларимга бошдан оёқ сарпо, куёв ҳам ўксимасин деб бир қатор кастим шим, куйлак ва туфлиям олдим. Ҳа анави иккита " туя кўрпа" қайнсингилларига олдим.

- опаа, хаммаси анча пул бўладику, шартми шунча дабдаба, ахир тўй қилмаяптикв бу қудангиз

Опам бирданига жиддийлашди, кўзларида қайғу аломатлари акс эта бошлади:

- сен ўйлайсанки мени буларни ўз ихтиёрим билан қилаяпти дейсанми? қудам умрага кетишдан аввал қизимга бир неча бор қўшнисини қудаси умрадан келганда олиб келган нарсаларини гапириб:

- мана биз ҳам кетаяпмиз, онангизга тайинланг, бизни қўшниларни олдида хижолат қилиб қўймасинлар хўпми қизим деб кун бермабди.

Энди пул кетса ҳам қизимиз тинч ўтирса бўлди деб поччанг икковимиз урушиб талашиб шуларни қилдикда.

Опамни холатларини кўриб ўтган йили турмушга берган қизимни хайитлик тоғорасини жўнатганимдаги қудамни қизимга:

- ўзи етим қизни олиб барака топиб бўлмас экан, онангиз мени қўни - қўшниларни олдида шарманда қилди, ўғлимни куёвлик хурмати йўқмиди қизим деган таъналари эсимга тушиб кетди.

Эй Роббим, ишқилиб қудам умрага бормай турсин, ҳеч бўлмаганда ўғлим катта бўлиб пул топадиган бўлганда борсин дея пичирлаб дуо қилдим.

П.С.

Бу воқеа шу кунларда бўлиб ўтди. Бир хақдор синглимиз ўзлари айтиб бердилар.

Зора шу воқеа бошқаларга ибрат бўлса.

(с) #Muhammad Ikrom
Наманган холис ёрдам

https://t.me/facebookdagi_gaplar