Get Mystery Box with random crypto!

Динда ғулувга кетиш иллати! 'Деярли барча мусулмон ўлкалари д | "Абдулхамид қори" жомеъ масжиди

Динда ғулувга кетиш иллати!

"Деярли барча мусулмон ўлкалари динда ғулувга кетганларнинг дастидан жонда, молда ва обрўда талафотлар кўрди ва кўрмоқда. Шунингдек, номусулмонлар ҳам бу балодан насибасиз қолмади. Иккинчилари дод солиб дунёни тўлдираётган бўлсалар ҳам, биринчилари асосий жафокашлар экани ҳаммага маълум. Ғулувга кетганларнинг "Динга амал қиламан" деб, ўзларича олиб борган фаолиятлари натижасида динимизга қарши руҳият дунёни босиб кетди. Бошқалар қолиб, баъзи мусулмонман деб юрганлар ҳам Ислом ҳақида ҳар хил бўлмағур гаплар айтишдан тоймайдиган бўлиб қолди.
Ушбу ва яна айтиб ўтилмаган бошқа мусибатларга асосий сабаблардан бири ғулувга кетиш деб баҳоланмоқда. Шунинг учун динда ғулувга кетганлар кўтарган масалалар ва уларнинг оқибатлари ҳамда ечимлари ҳақида етарли маълумотга эга бўлишимиз жуда ҳам зарур".

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Хонобод шаҳар "Абдулхамид қори" жоме масжиди имом нойиби Б.Алижонов