Get Mystery Box with random crypto!

Қамашида содир бўлган яна бир ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди Қамаши | EVRIKA NEWS

Қамашида содир бўлган яна бир ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди

Қамаши туманида 2 кишининг ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берди. Воқеа 23 август куни соат 20:30 ларда Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг Қамаши тумани "Юксалиш" МФЙдан ўтган қисмида юз берган.Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, Қамаши туманида яшовчи С.Х. "Дамас" да ҳаракатланиб келаётган вақтда йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган Б.А. бошқарувидаги "Дамас" орқа қисмига бориб урилган. "Дамас" йўлнинг ўнг томон чекка қисмига ағдарилиб кетиб, йўлнинг четки қисмида пиёда ҳарактланиб кетаётган фуқаро Э.О.ни уриб юборган. Орқадан келиб урилган "Дамас"нинг ўзи қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, "Спарк" билан тўқнашган. Оқибатда пиёда Э.О. ва "Дамас" ҳайдовчиси С.Х. оғир тан жароҳати олиб вафот этган.

Ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозироқ уланинг: @evrika_news
Telegram | YouTube