Get Mystery Box with random crypto!

Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошир | 매일 한국어

Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун бўлиб ўтадиган EPS-Topik тест имтиҳони тўғрисида эълон
2022-04-21 22:01:18 279 Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида тузилган “Бандликка рухсат бериш тизими бўйича ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги Меморандумга мувофиқ, EPS-Topik тест имтиҳони 2022 йил 1 июнь куни бошланаши режалаштирилган.

Шуни инобатга олиб, 2022 йил 28 апрель куни онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни labormigration.uz сайти орқали амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтиш 28 апрель куни 09:00 дан соат 18:00 гача давом этади.

Диққат! Онлайн рўйхатдан ўтиш учун хорижга чиқиш паспорти бўлиши шарт.

Eps-topik тест имтиҳонида қатнашиш учун:

1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

2. 18 ёшга тўлган (2004 йил 28 апрель санасидан олдин туғилганлар) ҳамда 39 ёшга тўлмаган (1982 йил 27 апрель санасидан кейин туғилган);

3. Корейс тилини биладиган;

4. Хорижга чиқиш учун тақиқи мавжуд бўлмаган;

5. Ҳар томонлама соғлом, юқумли касалликка чалинмаган;

6. Дальтоник (ранг ажратолмаслик) касаллигига чалинмаган;

7. Корея Республикаси ҳудудига киришга тақиқи йўқ;

8. Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ муддатда ишламаган;

9. Ўзбекистон Республикасида жиноий жавобгарликка тортилмаган, судланмаган бўлиши лозим.

Рўйхатдан ўтиш учун labormigration.uz сайтига ўтиб, паспорт серияси, рақами ҳамда сўралган маълумотлар ва ҳужжатларнинг электрон нусхасини киритинг.

Онлайн рўйхатдан ўтиш учун керакли маълумотлар:

1. Телефон рақами;

2. Амалдаги фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорт серияси ва рақами;

3. Яшаш манзили (вилоят, туман, МФЙ, кўча ва хонадон)

Эслатма: маълумотлар инглиз алифбосида киритилиши зарур.

Онлайн рўйхат учун юкланиши лозим бўлган ҳужжатлар:

1. Хорижга чиқиш паспортининг сифатли рангли электрон шаклдаги нусхаси (ламинат қилинган томони, файл ҳажми 55кб дан 60кб гача JPG форматида бўлиши лозим);

2. 3,5х4,5 ҳажмдаги оқ фонли сифатли рангли расм (фон билан устки кийимнинг ранги бир хил бўлмаслиги керак, файл ҳажми 13кб дан 15кб гача JPG форматида бўлиши лозим);

3. 24 АҚШ доллари тўланганини тасдиқловчи квитанциянинг сканер қилинган электрон нусхаси.

Хорижга чиқиш паспорти ҳамда фатосуратнинг рангли нусхасини тўғри юклаш наъмунаси

Тўғри юклаш нотўғри юклаш



Тўғри юклаш нотўғри юклаш



Тўлов Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари орқали қуйидаги манзил бўйича амалга оширилади:

Тўлов олувчи: “Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги” ДУК
Тўлов миқдори:


24 АҚШ доллари, тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича сўмда амалга оширилади

Банк номи:


Ташқи иқтисодиёт фаолияти Миллий банки бош амалиёт бўлими

Ҳисоб рақам:


№ 202 100 006 004 312 020 03

МФО: 00407

ИНН: 201121089

ОКЭД: 78100

Тўлов мақсади:


2022 йилги EPS-Topik тест имтиҳонида қатнашиш учун, тўлиқ Ф.И.Ш., хорижга чиқиш паспортининг серияси ва рақами

Диққат!!!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.

Техник носозлик юзага келиш эҳтимоли борлигини инобатга олган ҳолда, рўйхатга олиш куни ёки вақтига ўзгартириш киритилиши мумкинлигини маълум қиламиз.

Мурожаат учун: 71-202-33-55