Get Mystery Box with random crypto!

​​Талабалар учун яхши янгилик! Энди my.gov.uz портали орқали | ESTT kafedra 2019-2020 o'quv yilida bitirgan talabalari

​​Талабалар учун яхши янгилик!

Энди my.gov.uz портали орқали бир зумда ўқиш жойидан маълумотнома олиш мумкин!

Биламизки, зарур ҳолларда талабалар ишга жойлашиш учун, авиа ёки темир йўл кассаларига, мудофаа бўлимига, банкка ва яна бошқа жойларга ўқиш жойидан маълумотнома тақдим этиши талаб этилади. Одатда у деканатларда берилар эди.

Эндиликда ушбу маълумотномани интернет орқали осон олиш имконияти пайдо бўлди.

"Ўқиш жойидан маълумотнома олиш" хизмати:

⁃ мутлақо бепул;
⁃ электрон имзо талаб этилмайди;
⁃ тўлиқ автоматлашган (инсон омилисиз);
⁃ маълумотномани шахсий кабинетдан PDF шаклида юклаб олиш ва ҳужжатлар репозиторийсида сақлаб қўйиш имконияти бор.

Бу муҳим! Ягона портал орқали олинган ҳужжатлар қонуний кучга эга ва давлат органлари бундай ҳужжатларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас, бу қатъиян ман этилади.


@xushnudbek