Get Mystery Box with random crypto!

Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ деди: •Кам сўзлашни лозим тут, қа | 𝐄𝐬𝐥𝐚𝐭𝐝𝐢𝐤 🦅

Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ деди:

•Кам сўзлашни лозим тут, қалбинг мулойимлашади, юмшайди.
Кўпроқ сукутни лозим тут, тақвога эга бўласан.
•Дунёга ҳарис бўлмагин, Ҳасадгўй бўлма, тез фаҳмлайдиган бўласан.
•Шикоятчи, нолийверувчи бўлмагин, одамларнинг тилидан омонда бўласан.
•Раҳмли бўл, одамлар қалбида муҳаббат уйғотувчи, ҳавас уйғотувчи бўласан.
•Сенга тақсим қилинган ризққа рози бўл, бой ва беҳожат бўласан.
•Аллоҳга суян, таваккул қил, кучли бўласан.
•Дунё аҳли билан уларнинг мол-дунёлари устида низолашма, баҳслашма. Шунда Аллоҳ сени яхши кўради ва ер аҳли сени яхши кўради.
•Тавозеъли бўлгин, яхшилик амалларинг мукаммал бўлади.
•Офият, саломатлик вақтингда амал қилгин, офият устингдан ато қилинади”.

“Ҳилятул авлиё” китобидан.

@Eslatdik