Get Mystery Box with random crypto!

Кириб келаётган К,урбон Ҳайит айёми билан сизни чин дилимдан | ЭСКИ БОЗОР | РАСМИЙ

Кириб келаётган К,урбон Ҳайит айёми билан сизни чин дилимдан дуолар қилгим келди. Яхши тилакларимни тилагим келди. Ширин сўзларимни бўлишгим келди.
Хонадонингизга тинчлик, хотиржамлик, тан сиҳатлик, хайр ва барокотини ёгдирсин.
Ишларизга ривож, баракот ва раҳматларини сочиб,
нимаики уйлаган яхши ниятларингиз бўлса Роббим руёбини берсин!

Шу вақт давомида билиб билмай гапирган гапларимизни, нотуғри айтиб қўйган каломларимизни ўзи кечирсин. Хақир санаган кичик гуноҳларимизни Саттор номи билан яширсин.
Умрингизни зиёда қилиб, яхшиликлар устида бардавом қилсин Илоҳим! Доим тинч бўлинг, соғ саломат бўлинг!

Ё Роббим.!
У дунёнинг, бу дунёнинг Молики ўзингсан.
Бу дунё лаззатларига берилиб қолишдан ва дунёни дўст тутиб, дил хасталигига йўлиқишимиздан Ўзинг сақлагин ва охират ишқини кўнглимизга солгин!
Ўзинг кечиргувчисан. Кечиришни яхши кўрасан Ё РОББИМ !!!

Бандаларингга келган ва келаётган бало ва офатларни ўз фазлинг ва қудратинг билан қайтаргин!


@ESKI_BOZOR_UZ