Get Mystery Box with random crypto!

ТАЖВИДНИ ЎРГАНГУНЧА НАМОЗ ЎҚИМАЙ ТУРИШ КЕРАКМИ? #қисқа_савол_ж | Eshonguzarmasjidi

ТАЖВИДНИ ЎРГАНГУНЧА НАМОЗ ЎҚИМАЙ ТУРИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен кирил алифбосида ёд олганман сураларни барчасини тажвид билан ўқиш керак буни албата биламиз. Намозни шунга ҳаракат қилиб имкон қадар ўқийман. Муслим.уз каналида бир видео кўрдим унда намозни тажвид билан ўқимаган Аллоҳ сақласин гуноҳкор бўлади, деди. Шунга менда қўрқув бўлди, шунча йилдан бери намоз ўқиб гуноҳкор бўлганманми, деб. Тажвидни ўргангунча намоз ўқимай туриш керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта Қуръони каримни ҳоҳ намозда бўлсин ҳоҳ намоздан ташқарида бўлсин тажвид қоидасига мувофиқ ўқиш вожиб амаллардандир. Чунки Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلًا яъни, “Қуръонни тартил билан ўқи” (Муззаммил сураси, 4–оят). Шунинг учун имкон қадар тажвид қоидасини ўрганиш лозим. Лекин тажвид қоидаларини мукаммал билмайдиган кишилар намоз ўқимай туради деган гап йўқ. Беш вақт намоз фарз. Уни албатта адо қилиш керак. Шу билан бир қаторда тиловат қоидаларини ҳам ўзлаштириб борилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @diniysavollar

https://t.me/Eshonguzarmasjidii