Get Mystery Box with random crypto!

​​​Ҳаждан кейин қандай ҳаёт кечирасиз? (22-мавзу). Аллоҳнинг | https://t.me/Eshonguzarmasjidii

​​​Ҳаждан кейин қандай ҳаёт кечирасиз?

(22-мавзу). Аллоҳнинг валийлари қиёматгача бўладилар.

Баъзи одамлар айтадиларки, бугунги кунда Аллоҳнинг валийлари қаерда учрайдилар?
Бизнинг падари бузрукворимиз Муҳаммад Шафиъ Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ айтар эдилар: Бу замонда агар сиз Аллоҳнинг валийларини қидирсангиз, у ҳолда сизга Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳ, Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ ва Мавлоно Румий раҳматуллоҳи алайҳ каби одамлар учрамайди. Сизга шу замондаги Аллоҳнинг валийлари учрайди ва алҳамду лиллаҳ улар бордирлар. Қиёматгача бўладилар. Нега? Айни шу оятнинг ўзи бунга далилдир.
Бу оятда Аллоҳ таъоло қиёматгача одамларга "сиз содиқлар яъни, Аллоҳнинг валийлари билан бирга бўлинг" деб ҳукм қилди. Агар Аллоҳнинг валийлари бўлмаса, у ҳолда улар билан бирга бўлишлик мумкин эмас (ва Аллоҳ таъоло амал қилишлик мумкин бўлмаган бундай ҳукмни қилмайди).
Шунга кўра, бу оятнинг ўзи айтяптики, қиёматгача содиқлар, яъни Аллоҳнинг валийлари бўладилар, сизнинг ишингиз эса уларни қидиришликдир.

Муфтий Муҳаммад Рафиъ Усмоний ҳазратлари

"Ҳаж кэ баад зиндаги кейсэ гузаарейн" китобидан. 10-бет.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

Телеграм каналимиз:
https://t.me/Eshonguzar_masjidi