Get Mystery Box with random crypto!

​​Ҳаждан кейин қандай ҳаёт кечирасиз? (19-мавзу). Тақвони қан | https://t.me/Eshonguzarmasjidii

​​Ҳаждан кейин қандай ҳаёт кечирасиз?

(19-мавзу). Тақвони қандай ихтиёр қилайлик?

Бу ўринда шундай савол пайдо бўладики, бизнинг атрофда гуноҳлар тўлиб тошган. У ёқга борсангиз, гуноҳларга даъват. Бу ёқга борсангиз, гуноҳлар тўлиб тошган. Нигоҳларни гуноҳлардан сақлашлик осон эмас. Қулоқларни гуноҳлардан сақлашлик осон эмас. Қаердадир беҳуда қўшиқлар, қаердадир ғийбат, қаердадир ёлғон бор. Халқумни ҳаром молдан сақлашлик осон эмас. Қаердадир порахўрлик, қаердадир судхўрлик, қаердадир ножойиз алоқалар, қаердадир лоқайдлик (ойликни тўлиқ оляптилар, лекин бурч ва вазифани тўлиқ адо этмаяптилар) ва хакозо.
Хулоса шуки, тақво ихтиёр қилишга бўлган ҳукм жуда қисқадир. Лекин, қачонки, унинг амалий жиҳати дуч келса, у ҳолда гуноҳлардан сақланишлик осон туюлмайди. Гўёки, жамиятнинг ҳолати шундайки, хар тараф ботқоқликдан иборат ва сиз айни шу ботқоқликдан юришингиз керак. Лекин баданингиз, кийимингиз ва пойафзалингизни бу ботқоқликдан сақлашингиз керак. Бу осон иш эмасдир.

Муфтий Муҳаммад Рафиъ Усмоний ҳазратлари

"Ҳаж кэ баад зиндаги кейсэ гузаарейн" китобидан. 10-бет.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

Телеграм каналимиз:
https://t.me/Eshonguzar_masjidi