Get Mystery Box with random crypto!

Грузиянинг 'Рустави 2' телеканали бошловчиси ўз кўрсатувини но | ESAVDO ✅

Грузиянинг "Рустави 2" телеканали бошловчиси ўз кўрсатувини ноодатий тарзда русчада бошлади. Ноодатийлик фақат шу билан чекланиб қолмади. Телеканал бошловчиси кўрсатув бошида Россия президентига салом йўллаб, унинг манзилига ҳақоратлар ёмғирини ёғдирди.

Ушбу ҳолат телеканал биноси олдида уюштирилган норозиликларга олиб келди. "Рустави 2" телекомпанияси бош директори бошловчининг ишини қоралаб, томошабинлардан узр сўради. Бироқ унда Путинга нисбатан ички цензура мавжуд эмаслигини билдирди.
Бунақасини ҳали кузатмаган эдик. Украина билан даханаки ахборот уруши пайтида ҳам икки томондан бундай ҳолат кузатилмаган эди.

@esavdokanal