Get Mystery Box with random crypto!

Фтизиатр маслаҳати қачон тавсия этилади? Балким Сизни ёки я | ERKIN NAFAS

Фтизиатр маслаҳати қачон тавсия этилади?

Балким Сизни ёки яқинларингизни 2-3 ҳафтадан бери давомли йўтал қийнаётгандир. Балким, охирги вақтда қуйидагилар кузатилаётгандир:

Ҳансираш;
Кўкрак қафасида оғриқ;
Балғамда қон пайдо бўлиши;
Тана ҳароратининг кўтарилиши;
Кечаси терлаш.

Ушбу симптомларни эътиборсиз қолдирмаслик керак, чунки улар бизнинг давримизда муваффақиятли даволануви инфекцион (юқумли) касаллик – туберкулёз пайдо бўлгани ҳақида далолат (сигнал бериши) бериши мумкин.

Беморда туберкулёз микобактериялари ривожланишига шубҳа қилинганда фтизиатр маслаҳати тавсия этилади. Ушбу бактериялар кўпинча одамнинг ўпкасига таъсир қиладилар. Шуни билиш керакки, туберкулезнинг ўпка шаклларидан ташқари яна туберкулезнинг ўпкадан ташқари шакллари ҳам мавжуд.
Биз ажойиб даврда яшамоқдамиз: касаллик муваффақиятли даволанади.
Ўз вақтида бошланган терапия ушбу касалликдан деярли халос бўлишга имкон беради.

Эсингизда бўлсин туберкулёз фақат Ихтисослаштирилган марказларда фтизиатр-шифокор томонидан даволанади ва ўз-ўзини даволаш жуда жиддий ва хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий марказида туберкулезнинг ўпка ва ўпкадан ташқари шаклларини даволашга каратилган (терапия ва хирургия) бўлимлари мавжуд.

Бизнинг амалиётчи профессор, тиббиёт фанлари номзодлари, юқори тоифали шифокорлар ҳар доим ёрдамга келишга ва Сизга ва яқинларингизга маслаҳат беришга тайёрлар.

Тўлиқ кўкрак билан нафас олинг!

Сall-центр 24/7: +998 99 353-76-96
Бизнинг манзилимиз: Тошкент ш., Мажлисий кўчаси, 1-уй
Мўлжал: Давлат Солиқ Академияси