Get Mystery Box with random crypto!

Кайси шифокор йутални даволайди? Агар сиз ўзингизда ёки яқинл | ERKIN NAFAS

Кайси шифокор йутални даволайди?

Агар сиз ўзингизда ёки яқинларингизда қуйидаги симптомларни кузатсангиз:
Балғамли ёки балғамсиз йўтал;
Нафас олиш қийналиши;
Балғамда қон ёки йиринг;
Кўкрак қафасида оғриқ;
Ҳарсиллаш, йўтал кўпайиши, ҳолсизланиш;
Буғилиш, кечки пайт ёки кечаси йўталнинг зўрайиши, бу
- Бронхит
- Пневмония
- Бронхиал астма
- Касбий ва аллергик касалликлар
- Фиброзлар ва бошқа нафас йўллари аъзоларини даволовчи врач-пульмонологга мурожаат қилиш учун жиддий асос.

Пульмонолог – бу нафас олиш аъзолари касалликларини даволовчи тор йўналиш мутахассиси.

Республика Фтизиатрия ва Пульмонология маркази нафас олиш аъзолари барча касалликларини даволашга ихтисослаштирилган марказдир.

Сиз Марказимизнинг поликлиникасига мурожаат қилиб, кўп йиллик юқори малакали мутахассисларнинг маслаҳатини олишингиз мумкин.

Марказда, бундан ташқари, энг янги замонавий ускуналар билан жиҳозланган стационар мавжуд.

24/7: +998 99 353-76-96
Тошкент ш., Мажлисий кўчаси 1, Mўлжал: Давлат Солиқ Академияси