Get Mystery Box with random crypto!

Бахтли аёлларнинг топ сирлари ;) #архивимиздан Зиддиятли ва | ER XOTIN MUNOSABATLARI ♂️♀️

Бахтли аёлларнинг топ сирлари ;) #архивимиздан

Зиддиятли вазиятлардан оқилона чиқа билиш.
Қайсарлик, бақириш, ўзини сочини юлиб, юзини тирнаш-  ЕЧИМ ЭМАС!
Жуфтингизни эшитинг, сўнг, сокинлик билан ўз назариянгизни буюруқ сифатида эмас, маълумот ўрнида айтиш кўникмаларини ҳосил қилинг ва шу йўл билан икки тараф рози бўладиган ечимни топишга ҳаракат қилинг.

Сифатли жинсий алоқа.
Алоқадаги муаммолар муносабатларга таъсир қилмай қолмайди. Ва албатта маиший ҳаётдаги муаммолар ҳам изсиз ўтмайди.

Ўзини ҳурмат қилиш.
Оилангизда меҳр, ҳурмат, осойишталик ҳукм суришини истайсизми?
Сиз, АЁЛ ўлароқ шу муҳитни барпо этувчи шахс ҳисобланасиз.
Сизнинг ички дунёингиз албатта жуфтингиз ва фарзандларингизга таъсир қилмай қолмайди.

Эрга ғамхўрлик.
Жуфтингизга эътибор қаратинг.
Соғлиғи ҳақида қайғуринг (меъёрида), унга витаминлар беринг, ишдан сўнг елкаларини массаж қилиб қўйинг…..
Уёғи сизнинг зийраклигингизга боғлиқ.
Шуни унутманг-ки, аёл қанчалик АЁЛЛИК қилса, эркак ҳам унга шунчалик мехр беришга ва ҳимоялашга ҳаракат қилади.

Ёрдам сўрашни билиш.
Ғишт фабрикасига: МЕН
Қурилишга: МЕН
Машина заводига: МЕН….

ТЎХТАНГ

Барча нарсани бўйнингизга олсангиз ким “АЁЛЛИК” қилади?
Ёрдам сўрашни билинг, ва икковингиз биргаликда кўп ишлар қила олишингизга ишонинг, жуфтингизга сизга ёрдам беришга изн беринг.
Ахир қаршисида мустаҳкам тоғдек, диванни ҳам бир қўлда айлантириб ташлайдиган геркулес эмас, балки нозик бир ҳилқат турганини ҳис қила олсин ;)

Бахтиёр она- бахтиёр оила.

Эр хотин муносабатлари канали
https://t.me/+6kRogwqV3ec5YjYy