Get Mystery Box with random crypto!

​Ёқмай қолса... Бир эркак шайхга савол берибди: 'Эй шайх! Уйл | ER XOTIN MUNOSABATLARI ♂️♀️

Ёқмай қолса...

Бир эркак шайхга савол берибди: "Эй шайх! Уйланганимга бир неча йил бўлган, болаларим ҳам бор, лекин охирги вақтлар шуни сездимки, аёлим мен учун ёқимсиздек..."

Шайх сўрабди: "Нега? Унга нимадир қилганми?"

- Йўқ, у ҳар доимгидек кўринишда.

- Ёки у автоҳалокатга учрадими, ёки юзига бирон нарса қилдими?

- Йўқ, унинг кўриниши ўзгармаган.

Шунда шайх охирги саволни берди: "Унда, атрофингдан аёллар ўтганда кўзингни тийишинг сенга қийинчилик туғдиряптими? Бегона аёллардан кўзингни тиймаяпсизми?"

Эркак: "Ҳа, қандай қилиб буни билдингиз?" деб хайратланибди.

Шайх жавоб берибди: "Қачонки сен ҳаром томон бурилсанг, ҳаромга муҳаббат қўйсанг, кўзинг ҳаромни кўрса, ҳаром билан ухлаб, ҳаром билан тонг оттирсанг, ҳаром билан нафас олсанг, шунда ҳалол нарса сен учун ёқимсиз бўлиб туюла бошлайди."

Хулоса ўзингиздан!

Эр хотин муносабатлари канали
https://t.me/+6kRogwqV3ec5YjYy