Get Mystery Box with random crypto!

Е9 виза имтихони. Имтихонда 40 та савол бор. 20 тасини ўзиз ў | Migration uz eps go kr.✅ Korea mehnat uz

Е9 виза имтихони.

Имтихонда 40 та савол бор. 20 тасини ўзиз ўқиб ечасиз. 20 таси эшитиш орқали. Қуйида @epskorea1 каналимиз одатда тест қандай тартибда ва саволлар нималардан тузилганини кўрсатиб ўтади. Сиз шу орқали тестга тайёрланишда нималарга эътибор бериш кераклигини тахлил қилиб оласиз.
Манбаа: @epskorea1

Илги. Ўқиш. 1-20.
1-2. Расмни кўриб нима тасвирланганини ёки нима қилаётганини топасиз.

3-4. Луғат. Бунда луғат бойлигиз текширилади. Синоним, антоним, маънодош сўзларни топасиз.

5-8. Гапда тушиб қолган сўзга мос жавобдаги сўзни қўясиз. Ҳам луғат ҳам грамматика.

9-12. Расм, эълон, диаграмма шунга ўхшаш белгили расмлар орқали саволга жавоб берасиз.

13-14. Бўш жойга мос келадиган сўзни қўясиз.

15-20.Текст. Матн.
Текстларда шундайки саволга диққат қилинг.Чалғитиши мумкин. Яъни текстга мос келадиганини топинг ёки мос келмайдиганини топинг, дейиши мумкин.

15-16. Текстни ўқиб текст пастида берилган саволни топасиз.

17-18. Текстни ўқиб текст нима ҳақидалигини топасиз.

19-20. Текстда нимадир ҳақида тушунтиради. Шу тушунтириш нима ҳақида эканлигини топасиз.


Титки. Эшитиш. 21-40.

21-23. Сўз ёки гап айтади шуни жавобдан тўғрисини топиб белгилайсиз.

24-28. Расмда нима тасвирланганини топасиз.

29-33. Диалог шаклида гап. Биринчи гапга мос келадиган 4 та вариантдан мос жавобни топасиз.

34-35. Диалогли расм. Бунда 2 киши диалоги бўлади расмда кўрсатилган мос жавобни қўясиз.(расмда соат, парк, метро, календар, кутубхона, кўча...)

36-40. Диалог. Шу диалогда нима ҳақида гаплашишаётганини топасиз. Бунда диалог саволини ҳам қўшимча тарзда ёзиб қўяди.

Барчага омад тилаймиз, Аллоҳ билимингиз ва хотирангизга қувват берсин. Фойдали бўлса дуо қилиб қўясиз.

@epskorea1
@E8vizasi

Умумий чат
Регистрациядан ўтганлар учун чат
Бориб келганлар учун чат