Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун 2022 йилда бўлиб ўтган EPS-Topik тест имтиҳони тўғрисида эълон
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги сайти ҳамда телеграм канали орқали тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган фуқаролар маълумотларини
SPAS базасига киритиш жараёни шу йилнинг
1 декабрь санасига қадар амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди.
SPAS базасига фуқаролар маълумотларини жойлаштириш тизимига ўзгартириш киритилгани сабабли, янги намунадаги сканерлар орқали паспортдан нусха олиш учун номзодлардан рўйхатда кўрсатилган саналарда
хорижга чиқиш паспорти ҳамда
тўлдирилган анкета билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига келиш сўралади.
Эслатиб ўтамиз,
маълумотларни базага киритиш жараёни соат 9:00 дан соат 18:00га қадар амалга оширилади.
Номзодлар рўйхатини кўриш
Анкета намунасини юклаб олиш
@epskorea1
@E8vizasi
https://t.me/+gZ09GYHXNWdhNTJi