Get Mystery Box with random crypto!

Шуни инобатга олиб, 2022 йил 15, 16, 17 август кунлари махсус | Migration uz eps go kr.✅ Korea mehnat uz

Шуни инобатга олиб, 2022 йил 15, 16, 17 август кунлари махсус тест имтиҳонига кириш тўловини қуйида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига амалга оширган ҳолда labormigration.uz интернет манзили орқали онлайн рўйхатдан ўтишингиз мумкин. Рўйхатдан ўтиш 15 август 09:00 дан 17 август соат 18:00 гача давом этади.

Диққат! Онлайн рўйхатдан ўтиш учун хорижга чиқиш паспорти бўлиши шарт.

Рўйхатдан ўтувчи фуқаролар

Eps-topik тест имтиҳонида қуйидаги фуқаролар қатнашиши мумкин:

Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан берилган рўйхатда мавжуд фуқаролар;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Ёш чегараси 39 ёш (40 ёшга тўлмаган фуқаролар);
Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ муддатда ишламаган фуқаролар.
Корейс тилини биладиган фуқаролар;
Хорижга чиқиш учун тақиқи мавжуд бўлмаган фуқаролар;
Ҳар томонлама соғлом, юқумли касалликка чалинмаган фуқаролар;
Дальтоник касаллигига чалинмаган фуқаролар (ранг ажратиш билан боғлиқ касаллик)
Корея Республикаси ҳудудига киришга тақиқи йўқ фуқаролар;
Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортилмаган, судланмаган фуқаролар;
Рўйхатдан ўтиш учун labormigration.uz интернет манзилига ўтиб, паспортингиз серия ва рақамини киритинг, сўралган маълумотлар ҳамда ҳужжатларни электрон нусхасини қолдиринг.

Онлайн рўйхатдан ўтиш учун керакли маълумотлар:

Телефон рақамингиз;
Амалдаги фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорт серияси ва рақами;
Яшаш манзилингиз (вилоят, туман, МФЙ, кўча ва хонадон).
Эслатма: Маълумотларингизни лотин алифбосида киритишингиз зарур.

Онлайн рўйхат учун юкланиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати:

Сифатли электрон кўринишда рангли хорижга чиқиш паспорт нусхаси (ламинат қилинган томони, файл ҳажми 55кб дан 60кб (600Х400 пиксел) гача JPG форматида бўлиши лозим);
3,5 х 4,5 бўлган сифатли оқ фонли рангли расм (фон билан устки кийимнинг ранги бир хил бўлмаслиги керак, файл ҳажми 13кб дан 15кб (150Х190 пиксел) гача JPG форматида бўлиши лозим);
28 АҚШ доллари тўлангалиги хақида тўлов квитанцияси сканер, электрон нусхаси, файл ҳажми 70кб дан ошиқ, JPG форматида бўлиши лозим.

Телеграм | Чат_гуруҳ
@E8vizasi