Якуний танлов натижалари (мандат) эълон қилинди Бу ҳақда ДТМ маълум қилди. Танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин. my.dtm.uz сайти орқали: my.dtm.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда. mandat.dtm.uz сайти орқали: mandat.dtm.uz сайтининг “Bakalavr-2022” бўлимига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда. SMS хабарнома хизмати орқали: 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд). Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда): @e_dtm_mandatbot @e_dtm_mandat1bot @e_dtm_mandat2bot @e_dtm_mandat3bot @e_dtm_mandat4bot QR-код орқали: Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда. Тест натижалари қайдномаси орқали: Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади, бориб кўриш мумкин. Барчага омад тилаймиз! @Registan_Karshi 1.0K viewsShahboz Toshpolatov, 18:12