2023-03-23 08:30:39
— Инсон ошиқ бўлганини қандай билади? - дея сўрадим бир куни бобомдан.
— Нафасингни ушлаб тур, - деди у кулимсираб.
— Тушунмадим. Нафасимни ушлаб турайми?
— Ҳа, ушлаб тур ва кут.
Айтганини қилдим, чидаганимча ушлаб турдим нафасимни. Соатга караш хаёлимга келмабди, лекин тахминан ўттиз сониядан кейин қийнала бошладим. Энди таслим бўлмоқчи эдим, қўли билан оғиз-бурнимни ёпиб олди. Ҳайрон бўлиб қолдим. Ўлаёздим, юзим қизариб кетди...
Ниҳоят қўлини тортди. Жон ҳолатда чуқур-чуқур нафас ола бошладим. Нега бундай қилганини ҳеч тушуна олмадим. Савол назари билан кўзига тикилдим.
— Нега бундай қилдингиз, бобо?
— Сал аввал энг кўп нимага эҳтиёжинг бор эди? - сўради
бамайлихотир.
— Нафас олишга-да, албатта.
— Хўш, қанчалик эҳтиёжинг бор эди?
— Яна озроқ нафас олмасам, ўлиб қолардим.
Бобомнинг ўша пайт берган жавобини кейинчалик тушундим:
— Кун келиб кимгадир нафасчалик эҳтиёж сезсанг, ана ўшанда ошиқ бўлган бўласан.
Чиройли ишк
https://t.me/eng_yaxshi_psixologiya
170 views05:30