Get Mystery Box with random crypto!

#психолог_маслаҳати Агар қайсидир ишни тугатмаган бўлсангиз, | ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР ВА МАСЛАХАТЛАР

#психолог_маслаҳати

Агар қайсидир ишни тугатмаган бўлсангиз, муносабатлар якун топмай узилиб қолган бўлса, нимадир важ билан кўзлаган мақсадга етолмай қолган бўлсангиз бу нарса сизни жуда кўп безовта қилади. Эсингизга тушайверади. Қийналаверасиз. Яна ва яна қайтишни истайсиз.

Психолог маслаҳати: Ушбу жараён ёпилмаган гештальт дейилади. Сиз уни якунига етказмагунча сизга тинчлик бермайди. Шунинг учун қачондир охирига етмаган ишни тугаллаш, муносабатлар охирига етмаган бўлса, учрашиб орани очиқ қилиш керак бўлади. Қанчалик қийин, оғир, мураккаб туюлмасин, сиз ҳаммасига якун ясай оласиз. Якун ясасангиз янги эшиклар очилади! Ўзингизга ишонинг.
Олға!

https://t.me/eng_yaxshi_psixologiya