Get Mystery Box with random crypto!

Менга хушхабар айт, ёлғон бўлса ҳам… Дарду машаққатлар ўтгайди | ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР ВА МАСЛАХАТЛАР

Менга хушхабар айт, ёлғон бўлса ҳам…
Дарду машаққатлар ўтгайдир бари,
Ўксима, оёққа тургайсан, деб айт.
Умрингнинг фараҳбахш, тотли онлари
Ҳали олдиндадир, кўргайсан деб айт.

Менга хушхабар айт, ёлғон бўлса ҳам...
Дўстларинг бордир-ку ҳали дунёда,
Сени кулфатларда қолдирмас деб айт.
Ёвузлик бўлса ҳам ҳаддин зиёда
Сени чангалига олдирмас, деб айт.

Менга хушхабар  айт, ёлғон бўлса ҳам…
Олис муҳаббатинг юрибди дегил.
Сарғайган дафтарин варақлаб пинҳон,
У сени тушида кўрибди дегил.

Менга хушхабар айт, ёлғон бўлса ҳам…

Абдулла  ОРИПОВ
https://t.me/eng_yaxshi_psixologiya