Get Mystery Box with random crypto!

Юборсанг Ўзингнинг ёнинггга юбор, Чақирсанг Ўзингнинг қошингг | ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР ВА МАСЛАХАТЛАР

Юборсанг Ўзингнинг ёнинггга юбор,
Чақирсанг Ўзингнинг қошингга чақир.
Кўзимдан кетолмай саргашта ғубор,
Номингни айтганга нажот бор ахир.

Ёдинг-ла банди эт саркаш хаёлим,
Бошқани ўйламай, бошқани демай.
Соҳиби қудратим, Соҳибкамолим,
Ўзгани Ўзингдай севдирма – севмай.

Қўрқаман Ёлғондан, қўрқаман Чиндан,
Ҳаётбахш сўзларга тилимни бойла.
Тазарру – мендандир, мағфират – Сендан,
Раҳм айла, раҳм айла, яна раҳм айла.

Манглайга Ошиқ деб дастхат битиб қўй.
Тоабад дунёга ишқим тушмасин.
Муҳтожман, бундан-да муҳтож этиб қўй –
Ўзингдан бошқага ишим тушмасин.

Нуқтача бўлолмай қотдим қаршингда,
Осий ҳисларимни буткул даф этгин.
Вужудим бахшийда, Руҳим бахшийда,
Севгимни Севгингга мушарраф этгин.

Беҳзод Фазлиддин

https://t.me/eng_yaxshi_psixologiya