Get Mystery Box with random crypto!

Севган аёлингиз учун дунёларни остин-устун қилишингизга ҳожат | ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР ВА МАСЛАХАТЛАР

Севган аёлингиз учун дунёларни остин-устун қилишингизга ҳожат йўқ!
Унинг дунёсини бошига қулатманг, шу кифоя...

Севган аёлингизга бир-биридан гўзал ваъдалар беришингизни кераги йўқ!
Сиз билан боғлиқ хаёлларини ҳавога совурманг, шу етарли...

Севган аёлингизга севгингизни исботлашингизга ҳожат йўқ!
Сизга бўлган ҳадсиз ишончини оёқ остига олиб эзғиламасангиз, шу кифоя...

Севган аёлингизни кўкларга кўтариб иззат қилишингизга эҳтиёж йўқ!
Унинг қалбини ишқдан масрур этиб, бахтдан оёқларини ердан узсангиз, шу кифоя...

Севган аёлингизни қаҳ-қаҳа отиб кулдиришингизга ҳожат йўқ!
Совуқ эътиборингиз ила уни юм-юм йиғлатмасангиз, шу кифоя...

Севган аёлингизга жаннатларни ваъда қилишингизга ҳожат йўқ!
Унга садоқатсизлик қилиб, ҳаётини жаҳаннамга айлантирманг, шунинг ўзи кифоя!

Аёлга дунёлар керак эмас!
Зотан, суйганларининг меҳр-эътибори унга дунёларданда улкан бахтни инъом этишга қодир!
https://t.me/eng_yaxshi_psixologiya