Get Mystery Box with random crypto!

Ҳар битта сонияда мингта ҳамд айтгум, Дейдилар: Севмоқ ҳам ибо | ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР ВА МАСЛАХАТЛАР

Ҳар битта сонияда мингта ҳамд айтгум,
Дейдилар: Севмоқ ҳам ибодатга тенг.
Кичик юрагимга сиғолган Тангрим,
Оламни яратмиш жуда қилиб кенг.

Бир осмон остида яшагин деди,
Кўнгилини кўнгилинга қилиб ошуфта.
Мен учун яратган бўлса қанийди,
Сен ўзи одамми ёки фаришта.

Қанотларинг борми кўринмайдиган,
Учиб кетмайсанми тўсатдан, ноҳос.
Чўчима фариштам, одам бўлсанг ҳам,
Бир марта бағримга босаман холос...
Кейин майли, учиб кет ё қол...

Зоҳир Олимов
https://t.me/eng_yaxshi_psixologiya