Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда 6кВтли қуёш панелини ўрнатган одамни бир йилда қанча | EnergoMenejer

Тошкентда 6кВтли қуёш панелини ўрнатган одамни бир йилда қанча электр энергия ишлаб чиқаришини кўриб чиқишимиз мумкин. агар фотода кўрсатилган углларда ва йўналишда ўрнатилган бўлса максимум йилига 9108.75 кВт*соат электр энергия ишлаб чиқариб сотиши мумкин.
https://xabar.uz/jamiyat/toshkentlik-fuqaro-davlatga-elektr
хабарда 7000-10000 кВт*соатгача дейилган.
Аммо иссиқ ва бошқа факторлар хисобига исрофлар 20% етиши мумкин.
Майли энг юқори қийматда хисобласак ҳам Бундай станция ўртача 54млн сум установкасиз ва аккумуляторссиз

9108.75*450(юридик шахслар учун)=4 098 937,5 сўм йилига фойда кўриши мумкин.
Сок=54/4,1=13 йил
агар уй солиқлари ўртача 400000 сўм бўлса

400000*13=5,2 млн фойда яна бу сумма установка сарфланди деб хисоблаймиз.

Қуёш панеллари 15 йил хаёт давомийлиги десак, ўзини оқлар экану ва ўлар экан.
пс. Агар давлат 450 сўмдан сотиб олса.
пс.2. агар ахоли учун 250 сўм бўлса ўзини оқлаш йили 20 йилга боради.


Хулоса: давлат тамонидан кўпроқ жозибали яшил таърифни очиш керак.