Get Mystery Box with random crypto!

ЧЎЧҚА НАЗАРИЯСИ. Золим подшохлардан бири фуқароларидан бирини | Energetik Yangiliklar

ЧЎЧҚА НАЗАРИЯСИ.

Золим подшохлардан бири фуқароларидан бирини қамади. Уни хеч бир сабабсиз бир кишилик уч квадрат метр масофага эга камерага қўйишни амр қилди.
Фуқаро ғазабланди. Камера эшигини тепиб бақирди: "Менинг айбим йўқ! Нега мени қамадингиз?!".
У бақир-чақир қилиб тўполон қилгани учун уни бошқа, бир квадрат метрлик хонага кўчириш ҳақида буйруқ чиқди.
У яна бақира бошлади. Бу сафар айбим йўқ демади. "Харомилар! Мени ўтириб ухлайдиган хонага қамадингиз!", деб додлади.
Унинг дод-войи яна қамоқхона хўжайинларини безовта қилди. Энди айнан шу камерага яна тўққизта махкумни киритишди.
Иш чидаб бўлмас даражасига етгач ўнта махбус ёрдам сўраб дод солишди:
"Бу иш мақбул эмас. Қандай қилиб бир квадрат метрли жойга ўн кишини жойлайсиз?! Биз бу ерда бўғилиб ўламиз. Ўтинамиз, хеч бўлмаганда беш кишини бошқа хонага ўтказинг!".
Уларнинг дод-войини эшитгач қамоқхона ходимлари уларнинг ёнига бир чўчқани келтириб қўшиб қўйишди.
Уларнинг ақли бошидан учди:
"Қандай қилиб бу ифлос, исқирт хайвон билан бирга яшаш мумкин?! Унинг хамма жойни тўлдирган ахлатининг хиди бизни ўлдиради-ку! Илтимос, шуни бизнинг олдимиздан чиқаринг. Бошқа нарса сўрамаймиз!".
Бошлиқ ходимларга чўчқани олиб чиқиб хонани тозалаб беришларини буюрди. Бир неча кундан сўнг улардан хол-ахвол сўрагани келди:
- Аҳволлар қалай? Камчиликлар йўқми?
Махбуслар:
- Йўқ, йўқ! Алхамдулиллах хаммаси яхши. Қийинчиликларимиз бархам топди!

Ана шундай қилиб муаммо биргина чўчқани олиб чиқиш билан хал қилинди. Шундай қилиб камеранинг майдони торлиги масаласи унутилди. Ундан олдинги масала хам, ундан олдингиси хам...
Хатто биринчи махкумнинг зулм билан  қамалганлиги масаласи хам унутилди. Хеч ким эсламади хам. Хатто сиз хам унутдингиз уни хурматли ўқувчи!
Хаётимиз ана шундай. Асли муаммомизни унутишимиз учун янги мушкулотлар ўйлаб топишади. Сўнгра мохирлик ила чўчқа назариясини татбиқ қилишади. Афсуски, энди бизнинг энг олий истагимиз чўчқани орамиздан чиқаришлари бўлади!

https://t.me/energetik_yangiliklar