Get Mystery Box with random crypto!

**** ОНА ТИЛИМ. Бизни футболчиларимиз Марокашликлардан футб | Ending

****

ОНА ТИЛИМ.

Бизни футболчиларимиз Марокашликлардан футбол ўйнашни ўрганишса, амалдорларимиз ватанни, она тилимизни севишни ўргансалар бўларкан..

Марокаш дарвозабони Ёсин Боно ўйиндан кейинги пресс конференцияда бу ҳақида мастер класс ўтиб берди.
Журналистлар берган саволларига Ёсин фақат араб тилида жавоб қайтараверди.
--- Жаноб, фақат футбол ўйнайвермасдан инглиз тилини ўргансангиз бўларкан!-- деди ахийри тоқати тоқ бўлган журналистлардан бири.
Ёсин пинагини бузмай шундай деди:
-- Биринчидан, таржимон олиб келмаган бўлсангиз айб менда эмас, иккинчидан, мен инглиз, француз ва испан тилларини мукаммал биламан. Аммо бугун фақат она тилимда гапиришни истайман!

Мажнуний.

@fikrbank