Get Mystery Box with random crypto!

​​Юнус Эмро: Нечун йиғларсен, эй булбул Юнус Эмро- XIII аср | Yunus Emro

​​Юнус Эмро: Нечун йиғларсен, эй булбул

Юнус Эмро- XIII асрнинг ўрталари, XIV асрнинг бошларида яшаб ижод этган буюк турк шоири, Хўжа Аҳмад Яссавий, Мавлоно Жалолиддин Румийларга эргашиб, гўзал сўфиёна манзумалар яратган илоҳий ишқ куйчисидир.

Тили содда, услуби енгил ва равон, инсонларни ҳақ ва ҳақиқатга ундайди. Бир жиҳатдан ўзбек халқ бахшиларига, иккинчи ёқдан ўзбек ўқувчиси учун Бобораҳим Машрабга оҳангдош. Юнус Эмронинг ҳаёт тарзи ҳам Машрабга монанд: умр бўйи бир ерда қўним топмаган, қўлида соз ва тилида шеър ила шаҳарма-шаҳар, қишлоқма-қишлоқ кезиб, ижод намуналарини оҳангга солиб, халқ йиғинларида айтиб юрган.

Орадан шунча замон ўтса ҳамки, Юнус Эмро ўз ватани Туркияда ва узоқ-яқин халқлар орасида маълуму машҳур, шеърлари севиб ўқилади, давраларда, тўю тантаналарда қўшиқ қилиб куйланади.

Турк мумтоз шеъриятининг устоз шоири бисотидан сараланган ушбу гулдастани азиз китобхонларимизга зўр мамнуният ила тақдим этамиз.

Муқова: Қаттиқ, 240 бет
Нархи: 32 000 сўм
Етказиб бериш: 7 000 Сўм

Онлайн Буюртма қилиш

Тел: +998 71 200 01 06
Телеграм: @asaxiybook