Get Mystery Box with random crypto!

Бугундан бошлаб Ўзбекистонда “Омикрон”нинг янги штамми пайдо б | E-ma'muriy ish

Бугундан бошлаб Ўзбекистонда “Омикрон”нинг янги штамми пайдо бўлиши муносабати билан бутун мамлакат бўйлаб карантинни кучайтириш чоралари жорий этилмоқда.

Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан:

жамоат жойларида ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш устидан назоратни кучайтириш

барча ташкилотлар, муассасалар, савдо марказлари, супермаркетлар ва кўнгилочар масканларга кираверишда тана ҳароратини текширишни таъминлаш.

аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштириш

ташкилот ва муассасалар раҳбарларига, ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

таътил вақтида университет талабаларини тўлиқ эмлаш чораларини кўриш. Бунинг учун олий ўқув юртлари раҳбарлари шахсан жавобгар.

Ўзбекистонга келувчи шахс келишидан 48 соат олдин ўтган ПЗР тести салбий сертификатига эга бўлиши ёки аэропорт, вокзал ёки назорат-ўтказиш пунктида экспресс тестдан ўтиши керак.

Умра зиёратларидан қайтишларида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш