Get Mystery Box with random crypto!

'Эл-юрт умиди' жамғармасининг 2023 йил 1-очиқ стипендия танлов | "El-yurt umidi" Foundation

"Эл-юрт умиди" жамғармасининг 2023 йил 1-очиқ стипендия танлови 2-босқич суҳбат натижалари юзасидан апелляция аризаси билан мурожаат қилган номзодлар диққатига!!!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгашининг 2023 йил 15 июлдаги қарорига асосан 2023 йилги 1-очиқ стипендия танлови 2-босқич суҳбат натижаси юзасидан апелляция аризалари 2023 йил 17 июль кунидан бошлаб 3 иш куни давомида Жамғарманинг расмий электрон почтаси орқали қабул қилинди.

Мазкур давр мобайнида 185 нафар номзод томонидан апелляция аризалари қабул қилиб олинди. Ушбу номзодлар рўйхати ҳамда Апелляция комиссияси томонидан номзодлар билан апелляция жараёнларини ўтказиш вақти ва санаси билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Батафсил

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube