Get Mystery Box with random crypto!

АҚШНИНГ НУФУЗЛИ МИССУРИ УНИВЕРСИТЕТИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН УЧРАШУВ | "El-yurt umidi" Foundation

АҚШНИНГ НУФУЗЛИ МИССУРИ УНИВЕРСИТЕТИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

“Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда Миссури университети ўртасида 2021 йилда алмашинув меморандуми имзоланган бўлиб, бугунги кунда томонлар таълим дастурлари бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқдалар. Бугунга қадар Миссури университети томонидан “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатларининг ўқиш харажатларидан 5 минг АҚШ доллари миқдорида чегирмалар ажратилиб келинмоқда.

Ушбу университетда бугунги кунда 7 нафар Жамғарма стипендиатлари таҳсил олмоқда.

Бугунги учрашув томонлар учун жуда ҳам манфаатли ўтганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Университетнинг Халқаро дастурлар бўйича проректори Доктор Мери Стегмайер ушбу учрашувда Жамғарманинг стипендиатлари учун бу йилдан бошлаб университет томонидан 15 минг АҚШ доллари, яъни умумий контракт тўловининг 45-50% миқдорида чегирмалар ажратилишини маълум қилди.

Батафсил

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube